...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов таъзия учун Буюк Британия элчихонасига борди


14:26, 24.05.2017 Жамият
 2 275

Комилов Манчестер шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Комилов 22 май куни Манчестер шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
 
Ўз навбатида Элчи Кристофер Аллан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Буюк Британия учун қайғули паллада ҳамдарлик ва далда сўзларини билдириб Бош вазир Тереза Мэй номига йўллаган мактуби учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.

Теглар:Абдулазиз Камилов Манчестер теракти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар