...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манчестердаги портлашда бедарак йўқолган қиз ҳалок бўлгани аниқланди


14:13, 24.05.2017 Олам
 3 182

Маълум бўлишича, қизалоқ бомба портлаши натижасида ҳаётдан кўз юмган.

23 майга ўтар кечаси Англиянинг Манчестер шаҳрида маҳаллий вақт билан 22:30 да “Манчестер Арена” стадионида кучли портлаш рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълум бўлишича, портлашдан сўнг бедарак йўқолган 15 ёшли Оливия Кэмпбэллнинг онаси фарзанди ҳалок бўлганини Facebook ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди.
 
“Қизгинам дунёни эрта тарк этди. Оливия қизим, онанг сени яхши кўради, руҳинг безовта бўлмасин”, деб ёзади марҳуманинг онаси Шарлотта Кэмпбелл.


 
Оливия терактдан сўнг ғойиб бўлган саккиз нафар ўсмирлардан бири эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Манчестердаги теракт душанба куни америкалик қўшиқчи Ариана Гранде концертининг тугаши арафасида содир бўлди. Портлашни 22 ёшли худкуш террорчи Салмон Обиди амалга оширган.
 
Охирги маълумотларга кўра, мудҳиш ҳодиса натижасида 22 киши ҳалок бўлган, 120 нафар одам жароҳат олган. Бундан ташқари, бир неча киши бедарак йўқолган. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз бўйнига олди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Манчестер портлаш ИШИД Оливия Кэмпбэлл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!