Вазирлар икки томон кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Вазирлар икки томон кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда таъкидланганидек, 2016 йил 24 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон учрашуви ва унинг якунлари томонларда мавжуд масалаларни ўзаро ҳурмат асосида ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олган ҳолда муҳокама қилиш ва ечиш учун сиёсий ирода мавжудлигини тасдиқлайди.
Алоқаларнинг сўнгги вақтлардаги фаоллашуви, кенг жамоат вакиллари иштирокида турли даражадаги делегациялар ташрифларининг қизғин алмашинуви икка томон ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдор эканига гувоҳлик бериши қайд этилди.
Учрашувда Қирғизистон Элчиси Данияр Сидиқов иштирок этди.