Бадавлат кишилар ҳафтасига 50-55 соатдан ишлайдилар. Уларнинг аксарияти ёшлик давриданоқ пул топишни бошлаган.
1. “Бизнесда икки тоифа инсонлар бор: маҳсулот яратувчилар ва уни сотувчилар. Сен қайси тоифага киришингни аниқла, йўқса, муаммолар юзага келиши тайин” – Ларри Эллисон (Oracle корпорацияси асосчиси)
2. “Менга омад олиб келган энг муҳим жиҳатим – умум қабул қилинган ҳақиқатларни таҳлил қилиш, экспертлардан шубҳаланиш ва ҳурматли кишиларга савол беришдир” – Ларри Эллисон.
3. “Инвестордан олинган пулга маошдай муносабатда бўлиш керак. Уни сарфлашда ҳам маош каби эҳтиёткор бўлиш зарур” – Ларри Эллисон.
4. “Ҳаётда орзуга эга бўлиш омадга яқинлашишнинг белгисидир. Хаёлпараст ва ҳаракатчан инсоннинг фарқи шундаки, охиргиси орзусини рўёбга чиқаради” – Айк Батиста (бразилиялик миллиардер)
5. “Илк омадсизликданоқ тақдирга тан берманг. Ўз ички ҳиссиётингизга ишонинг, шу билан бирга, моддий фикрланг. Таҳлилларга ва сўровларга эътибор қаратинг” – Айк Батиста.
6. “Ойлик маошингизнинг ошиши аввалги ютуқларингиз учун мукофот эмас, балки бугунги ва эртанги кундаги меҳнатингиз учун бадал” – Майкл Блумберг (Bloomberg ахборот агентлиги раҳбари)
7. “Янги маҳсулотлар яратишда ишончли молиявий манба ва мустаҳкам асаб омаднинг калитидир” – Майкл Блумберг.
8. “Бизнес ҳеч ҳам қийин эмас. Оддий интеллект соҳиблари ҳам етарлича даромад қилишади. Ҳақиқий маънодаги ақли кучли инсонлар ўз билимларини маълум соҳага тўғри йўналтира олсалар, ҳақиқий бойликка эга бўладилар” – Жорж Сорос (америкалик молиячи, инвестор)
9. “Муаммоингиз шундаки, сиз қизиқарли иш билан шуғулланишни истайсиз. Бойиб кетишни истаган кишига эса қандай фаолият билан шуғулланишнинг фарқи йўқ. У фақатгина даромад ҳақида ўйлайди. Бутун хаёллари қандай қилиб бойиб кетиш мумкинлигига қаратилади” – Жорж Сорос.
10. “Янгиликларни қанчалик тез ўзлаштирсанг, шунчалик тез омадга эришишинг мумкин” – Сергей Брин ( Google асосчиларидан бири)
Шуни таъкидлаш керакки, ҳар қандай бойлик ортида катта меҳнат ётади. Бадавлат кишилар тинимсиз меҳнат қиладилар. Улар каби кўп ишлаш миллионларга эга бўлишга ёрдам бериши тайин. Статистик маълумотларга қараганда, бадавлат кишилар ҳафтасига 50-55 соатдан ишлайдилар. Уларнинг аксарияти ёшлик давриданоқ пул топишни бошлаган.
Яна бир тоифа бадавлат кишилар ишлаб топган пулларини ҳашамдорлик учун сарфлашни маъқул кўришмайди. Масалан, Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижарадаги уйда яшаган, шунингдек, велосипедда ҳаракатланган. IKEA дўконлар тармоғи раҳбари Ингвар Кампрад жамоат транспортида юради. Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, бадавлат кишилар хайрия учун маблағ қизғанишмайди.
Дунёнинг энг бадавлат кишиларининг тавсияларини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.