...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллиардерлардан махсус тавсиялар: қандай қилиб бойиб кетиш мумкин? (1-қисм)


15:39, 03.04.2017 Бу қизиқ
 4 102

“Биринчи қоида: ҳеч қачон пул йўқотма. Иккинчи қоида: ҳеч қачон биринчи қоидани унутма”

Бутун дунёда миллиардлаб доллар маблағга эга бўлган бадавлат кишилар талайгина. Уларнинг исмлари эса кўпчиликка яхши таниш. Бадавлат кишилар, яъни миллиардерлар бизнесда катта омадга эришиш ва кўп даромад олиш учун фақатгина ақл ва билимнинг ўзи камлик қилишини таъкидлайдилар. Бундай натижага эришиш учун қатъиятлик, айёрлик, ишнинг кўзини билиш, уддабуронлик ва баҳсларга киришда кучли бўлиш ҳам талаб этилади.
 
Дунёнинг йирик ОАВлари миллиардерлар ҳақида минглаб мақолалар тайёрлашган. Ана шундай мақолалар орасида уларнинг тавсиялари ҳам ёритилган. Бугун катта даромадга эга бўлиш истагидагилар учун бадавлат кишиларнинг тавсияларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Қандай қилиб катта бойликка эга бўлиши мумкин?
 
1. “Бизнес – бу чемпионат эмас, бунда рақибдан ўзиб кетиш муҳиммас. Шу соҳада сизнинг моҳирлигингиз, уддабуронлигингиз муҳим” – Карлос Слим Элу. (йирик медиамагнат, “Grupo Carso” раҳбари)
 
2. “Ҳаётинг фаровон бўлган даврда ҳам исрофгарчиликка йўл қўйма. Бу эса ҳаётингда рўй берадиган оғир вазиятда сенга ёрдам беради” – Карлос Слим Элу.
 
3. “Малакали менежернинг асосий хислатларидан бири – исталган муаммони мағрур қарши олиб, унинг ечимини ўзи топа билишидадир” – Билл Гейтс (“Microsoft” асосчиси)
 
4. “Ўз мақсадини тўлиқ англаб етмаган киши исталган лойиҳада омадсизликка учрайди. Шу сабаб ҳам кичик турдаги фаолият бошлаган тадбиркорлар тажриба орттириши сабабли катта омадга эришадилар” – Билл Гейтс.
 
5. “Сиз беқиёс истеъдодга эга бўлиб, бор вужудингиз билан ҳаракат қилсангиз-да, айрим натижаларга дарҳол эришишнинг иложи йўқ. Сиз 1 ойда фарзандли бўла олмайсиз: бунга вақт керак” – Уоррен Баффет (жаҳоннинг энг йирик инвесторларидан бири)
 
6. “Мен 7 футлик тўсиқдан сакраб ўтмоқчи эмасман. Синчиклаб қараб, осонгина ўтишим мумкин бўлган 1 футлик тўсиқни танлайман” – Уоррен Баффет.
 
7. “Бошқалар “очкўзлик” қилаётганида эҳтиёт бўлинг. Бошқалар эҳтиёт бўлганида “очкўзлик” қилинг” – Уоррен Баффет.
 
8. “Биринчи қоида: ҳеч қачон пул йўқотма. Иккинчи қоида: ҳеч қачон биринчи қоидани унутма” – Уоррен Баффет.
 
9. “Ўз бизнесини юксалтирмоқчи бўлганлар Хитойга қараб ҳаракат қилсин. Бу мамлакатда аҳоли сони ва ҳашамдор буюмларга талаб тез суръатларда ортиб боряпти” – Бернар Арно (LVMH компанияси раҳбари)
 
10. “Ғоялар ва ташкилотчилик қобилиятининг бирлашуви омадли бизнесга қўйилган энг муҳим қадамдир” – Бернар Арно.
 
Дунёнинг барча бадавлат кишилари доимо бир иборани такрорлашдан чарчашмайди: Бойликка эга бўлиш учун истакнинг ўзи етарли эмас, аниқ мақсад ва режа бу орзуингизнинг рўёбга чиқишига йўл очади. Режаларингизни тузишда юқоридаги тавсиялар асқотса, ажаб эмас. Миллиардерларнинг қимматли тавсияларини келаси мақолаларимизда ҳам бериб борамиз. Кузатишда давом этинг. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қандай қилиб бойликка эга бўлиш мумкин? 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!