...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда ШҲТ Вазирлар кенгашининг мажлисида иштирок этди


20:51, 21.09.2017 Жамият
 1 670

ШҲТнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитидан кейинги биринчи мажлис Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи раислигида ўтказилди.

2017 йилнинг 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар берди.
 
ШҲТнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитидан кейинги биринчи мажлис Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи раислигида ўтказилди ва унда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Сушма Свараж (Ҳиндистон), Ҳаважа Моҳамад Асиф (Покистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Қайрат Абдрахманов (Қозоғистон), Сергей Лавров (Россия), Сирожиддин Аслов (Тожикистон) ва Абдулазиз Комилов (Ўзбекистон) иштирок этди.
 
Мажлис давомида ШҲТни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилиш каби масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикрлар алмашилди.
 
Вазирлар ШҲТнинг БМТ ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар.
 
Мажлис якунларига кўра, Кенгашнинг ахбороти ва ташкилотнинг жорий фаолиятига доир масалалар юзасидан қатор қарорлари қабул қилинди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Абдулазиз Комилов ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар