...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкинми?


20:17, 21.09.2017 Спорт
 6 709

ЎФФ президенти бугун ФИФА президенти билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида учрашди...

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 21 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида учрашди.
 
Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан ўтказган учрашувида ФИФА таснифидаги халқаро тадбир ва мусобақаларни Ўзбекистонда ўтказиш бўйича бир қанча музокараларни олиб борди.
 
ЎФФ президенти Жанни Инфантинога ўсмирлар, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 17 ва 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини таклифи билан чиқди.
 
Шунингдек, Умид Аҳмаджонов ФИФА президентига Ўзбекистон бугунги кунга келиб, ФИФА Конгресси ёки ФИФАнинг ихтисослашган форумларидан бирига  мезбонлик қилишга тайёр эканлигини ҳам маълум қилиб ўтди.
 
Бундан ташқари, ЎФФ президенти Жанни Инфантинодан таниқли футбол юлдузлари Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши ва жаҳон футболида фаолият олиб бораётган топ-мураббийларни Ўзбекистонда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиб беришлари учун таклиф қилишда амалий ёрдам беришини сўради.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Умид Аҳмаджонов ЎФФнинг янги президенти сифатижа оммаган таништирилди. Конференцияси иштирокчилари бир овоздан Умид Аҳмаджоновнинг номзодига  овоз беришган.
 
Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ЎФФ делегацияси Швейцариядан Тошкентга шу ҳафта охирида қайтиб келади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎФФ ФИФА Жанни Инфантино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!