...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Хитойга кетяпти


09:20, 06.02.2018 Жамият
 1 904

Ўзбекистон делегацияси Хитойга ташрифи давомида истиқболли режаларни муҳокама қилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 6-7 февраль кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Хитойда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон делегацияси кун тартиби қуйидагича белгиланган:
 
  • Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашув;
  • Қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув;
 
Учрашувлар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама этилади.
 
Шунингдек, ташриф доирасида минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон-Хитой Абдулазиз Комилов ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар