1989 йилда туғилган Ольга Бороненко қўлга олингани айтилмоқда.
Кеча, 4 февраль куни руҳий касал сифатида рўйхатга олинган фуқаро Ольга Бороненко 21 яшар йигитни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 4 февраль куни соат 03:00 ларда Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани 24-даҳа 48-уй 11-хонада яшовчи Ольга Бороненко Қўқон шаҳридан бўлган 21 яшар М.Мамажонов билан жанжаллашган. Ольга Бороненконинг уйи ёнида чиққан жанжал оқибатида аёл йигитчага пичоқ ўқталган ва унга тан жароҳати етказган. Йигит воқеа жойининг ўзида вафот этган.
1989 йилда туғилган Ольга Бороненко қўлга олингани айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, М.Мамажонов Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 1-курс талабаси бўлган.