Айни пайтда ўқитувчилар тоифасини ҳимоя қилиш ва янги тоифа бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги давлат инспекцияси томонидан ҳар беш йилда бир марта пуллик асосда маълум синовга кўра амалга оширилади.
Айни пайтда ўқитувчилар тоифасини ҳимоя қилиш ва янги тоифа бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги давлат инспекцияси томонидан ҳар беш йилда бир марта пуллик асосда маълум синовга кўра амалга оширилади. Аммо оддий мутахассис ва олий тоифали ўқитувчига тўланадиган ҳақ орасидаги фарқ атиги 22 фоизни ташкил этади. Бу ҳам бир томондан адолат мезонларига тўғри келмайди.
Агар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан билдирилаётган таклифлар инобатга олинса, мактабларда дарс бераётган оддий мутахассис билан иккинчи, биринчи, олий тоифали ўқитувчига тўланадиган ҳақ орасида сезиларли даражада фарқ вужудга келади. Юқори малака ва иш стажига эга педагог маоши кескин ошади. Бунда директор фонди ҳисобидан тўланадиган устамалар умумлаштирилади. Яъни, устамани директор белгиламайди. Ана шунда тажрибали, яхши ўқитувчиларнинг обрў-эътибори, қадр-қиммати ҳам юқори бўлади.