Исроил элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси Сун Лицзе ҳамда Исроил элчиси Эдуард Шапира билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси билан икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари тўғрисида муҳокама ўтказилди.
Исроил Давлатининг янги тайинланган элчиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ўз ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Хабарда айтилишича, 25 август куни бўлиб ўтган учрашувларда элчилар билан давлатлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Аввалроқ, Латвия Республикасининг янги тайинланган элчиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширгани ҳақида хабар берган эдик.

Зоҳиршоҳ Жўраев