...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар диққатига! ЎзМУ таркибида Ўзбек-Исроил қўшма факультети ташкил этилади


17:14, 13.08.2018 Жамият
 4 177

Қарор лойиҳасига биноан бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квотаси мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” факультети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
 
Қарор лойиҳасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Исроил давлатининг Холон технологиялар институти билан ҳамкорликдаги Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” ташкил этиш белгиланган.
 
Янги факультетда бакалавр ва магистрлар, илмий-педагогик кадрлар тайёрланиб, талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Холон технологиялар институтида (Исроил) қабул қилинган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади;
 
Ҳужжатга кўра, факультетга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва факультет битирувчиларининг аттестацияси Холон технологиялар институтида (Исроил) белгиланган тартиб, талаблар ва муддатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
 
Қарор лойиҳасига биноан бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квотаси мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, Университет ва Холон Технологиялар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан келишган ҳолда белгиланади.
 
Факультет талабалари ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Илғор технологиялар маркази лабораторияларидан бепул фойдаланади;
 
Ўзбек-Исроил қўшма факультети битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда Исроилда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган, ўзаро келишув асосида белгиланган намунадаги икки томонлама тан олинадиган Университет ва Холон Технологиялар институти дипломи берилади.

Теглар:Ўзбекистон-Исроил Президент қарори лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар