Хитойдаги энг узун шишали кўприк икки қояни бирлаштириб туради.




Кўприк Хитойнинг Хэбэй провинциясида жойлашган. Унинг узунлиги ярим километр. У дунёдаги ягона энг узун шишали кўприк саналади. Мазкур кўприк мамлакатдаги водийлардан бирининг икки қоясини бирлаштириб туради. Унинг баландлиги 218 метр.




Ушбу кўприк бир вақтнинг ўзида 2000 кишини кўтара олиши мумкин. Кўприкдан ўтаётганда одамлар ўзларида ҳайрат, қўрқув ва ҳадик каби ҳисларни туйишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг узун осма кўприк ҳақида хабар берган эдик.