...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оксана Чусовитина “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди


19:26, 25.08.2017 Спорт
 2 238

Айни дамда 42 ёшни қаршилаган Оксана Чусовитина ҳамон спортдаги зафарли фаолиятини якунлаганича йўқ.

Ўзбекистонлик гимнастика устаси ва Олимпиада ўйинларида кетма-кет 7 марта (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) иштирок этгани учун “Гиннесс рекордлари” китобига киритилган Оксана Чусовитина Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.
 
Айни дамда 42 ёшни қаршилаган Оксана Чусовитина ҳамон спортдаги зафарли фаолиятини якунлаганича йўқ. Аксинча, унинг муваффақиятлари сони кун сайин ортмоқда.
 
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина 1975 йил 19 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1992 йилда Барселона шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида дастлабки олтин медални қўлга киритган. Спортчи 2006-2012 йилларда оилавий муаммолари сабаб Германияда яшашига тўғри келган ва шу йиллар давомида ўтказилган мусобоқаларда Германия терма жамоаси сафида иштирок этган. 2013 йилдан яна Ўзбекистон термаси таркибига қайтган.
 
Оксана Чусовитина фаолияти давомида Осиё ўйинлари чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони унвонига сазовор бўлган.
 
2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган Оксана Чусовитина Олимпиаданинг финал баҳсларида еттинчи ўринни эгалллаб, таяниб сакраш бўйича жаҳоннинг энг кучли 10 спортчиси қаторидан ўрин эгаллаган эди.
 
Чусовитина 2017 йилда ўтказилган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да ҳам муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган эди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Оксана Чусовитинани навбатдаги юксак мукофот билан муборакбод этамиз. 

Теглар:Оксана Чусовитина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!