...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди


13:18, 28.01.2016 Жамият
 2 672

Суҳбат давомида 2016 йил июн ойида Тошкент шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказишга тайёргарлик жараёни амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.

Кеча, 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан 27-29 январь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

2016 йилнинг 28 январь куни Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазир Рашид Алимовни Бош котиб лавозимини бажаришга киришганлиги билан табриклаб,  Ташкилот доирасида аъзо давлатлар ҳамкорлигини янада ривожлантиришда ШҲТ Котибиятининг муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Бош котиб Ўзбекистон раислиги остида ШҲТ Хартияси ва бошқа асосий ҳужжатларда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасидаги изчил тадбирларни юқори баҳолади.

Учрашув давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил этилган вақтидан бошлаб жаҳон сиёсатида сезиларли роль ўйновчи нуфузли халқаро тузилмага айлангани қайд этилди.  Аъзо давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан сиёсий,  савдо-иқтисодий,  инвестицион,  транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Суҳбат давомида 2016 йил июн ойида Тошкент шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ва жорий йилдаги бошқа асосий тадбирларни ўтказишга тайёргарлик жараёни амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.

Теглар:ТИВ Абдулазиз Камилов Хитой Пекин ШҲТ Рашид Алимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар