Хабарларга қараганда, Шерали Жўраевни клип суратга олдиришга ўғиллари – Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ кўндирган.
Ўғиллардан қолмай деган Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳам 50 йил деганда илк бор қўшиғига клип суратга олдирди. Бу ҳақда Шерали Жўраевнинг ижодий жамоаси хабар бермоқда. “Парижон” номли қўшиққа ишланган видеоклипга ҳофизнинг катта ўғли Шоҳжаҳон бош-қош бўлди. Хабарларга қараганда, Шерали Жўраевни клип суратга олдиришга ўғиллари – Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ кўндирган. Клипни эса Жўраевларнинг доимий ҳамкори Шуҳрат Мавлонов суратга олди.
Клипда Шерали Жўраев 80-йиллар кишилари образида гавдаланади. Дарвоқе, клип учун Марказий Осиёда ноёб бўлган “Чайка” автомобилидан фойдаланилди. Узунқулоқ гапларга қараганда клипда фойдаланилган автомобиль хонанданинг ўзига тегишли.
Клипни суратга олаётган жамоа ундаги энг майда деталларгача алоҳида эътибор қаратмоқда. Либослардаги аксессуарлардан тортиб, машинанинг рақамига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Маълумотларга қараганда клип ва Шерали Жўраевнинг янги қўшиқлари ўрин олган мусиқий альбом тақдимоти март ойларида бўлиб ўтади.