...
МЕНЮ
ONLINE TV

2015 йилда "Ўзбекистон темир йўллари” томонидан 20 миллион 7 минг йўловчи ташилди


11:50, 28.01.2016 Жамият
 2 844

Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳажми 323,8 миллиард сўмни ташкил қилган.

2015 йилда темир йўл орқали юк ташиш ҳажми 2014 йилдагига нисбатан 2,5 фоизга ортган. 20 миллион 7 мингдан ортиқ йўловчи ташилган. 347,7 миллион долларга тенг экспорт хизматлари кўрсатилиб, тизим корхоналарида 388,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳажми 323,8 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2015 йил ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ҳамда 2016 йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжуманида таъкидланди.

Умумий узунлиги 123 километрдан зиёд, шу жумладан, 19 километрлик темир йўл туннелини ўз ичига олган Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўл линиясининг 104 километрида барча қурилиш, электрлаштириш ишлари якунланди. Бугунги кунда туннелда 18,4 километрлик ковлаш ишлари бажарилди. 183 километрлик Поп – Қўқон – Андижон темир йўл йўналишида электрлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

2015 йилда Мароқанд – Қарши йўналишидаги темир излар электрлаштирилиб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови йўлга қўйилди.

Самарқанд – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун темир йўл қуриш ва электрлаштириш, Навоий – Конимех – Мискин янги темир йўл линиясини қуриш ишлари бошланди. 

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2015 йилда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти корхоналарида янги юк ва йўловчи вагонлари қуриш, ҳаракатдаги таркибни таъмирлаш, модернизация қилиш, қайта тиклаш бўйича 24 та лойиҳа амалга оширилди. Тошкент қуюв механика заводида 50 дона ёпиқ, 278 дона ярим очиқ вагон, Андижон механика заводида 50 дона вагон-цистерна, 272 дона ярим очиқ вагон ишлаб чиқарилди. 

2016 йилда инвестиция дастурига асосан 28 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўли қурилишини якунлаш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электровозлар харид қилиш ва Самарқанд – Бухоро йўналишида уларнинг қатновини йўлга қўйиш, Поп – Қўқон – Андижон ва Қарши – Термиз темир йўл линияларини электрлаштириш ишларини давом эттириш режалаштирилган. 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар