...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Қирғизистон элчихонасида бўлиб, ҳамдардлик билдирди


11:10, 18.01.2017 Жамият
 1 832

16 январь куни Қирғизистонда ҳалокатга учраган Боинг 747 самолёти 39 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Аввалроқ, 16 январь куни тонгда Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган Боинг 747 самолёти Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Жани-Жера туманида ҳалокатга учрагани, бунинг оқибатида 39 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Самолёт ҳалокати муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев  ҳамкасби Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик изҳор этган эди.
 
Кеча, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.
 
Ташқи ишлар вазири 16 январь куни Қирғизистонда кўплаб инсонларнинг, жумладан болаларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган Боинг 747 юк самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Муваққат ишлар вакили Азамат Мамбеков Қирғизистон раҳбарияти ва халқи номидан Ўзбекистон томонига ҳамдардлик ва далда учун миннатдорчилик билдирди.

Теглар:Боинг 747 Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар