Лукаш Паризек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон-Словакия давра суҳбати ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ижобий баҳолаган.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, жумладан “Ўзбекистон-Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Лукаш Паризек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон-Словакия давра суҳбати ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ижобий баҳолаган.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Қайд этилганидек, аввалроқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ва 3 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Словакия делегацияси иштирокида очиладиган “Мўжизавий Словакия” ҳамда “Словакия рассомларининг 1967-2013 йилларда Братиславадаги халқаро биенналеда тақдирланган энг яхши асарлари” номли кўргазмалар икки мамлакатда ҳам маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга қизиқиш ўсаётганидан далолат беради, дейилади хабарда.
Музокараларда Словакия Элчиси Павол Иван иштирок этган.