...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда 2006 йилдан бери биринчи ўлим жазоси тайинланди


10:23, 03.11.2016 Олам
 3 473

Жиноятчи терроризмда айбланган ва суд ҳукми устидан шикоят қилиш мумкин эмас.

2016 йилнинг июль ойида Олма-Отада теракт уюштирган Руслан Кулекбаевга нисбатан Қозоғистон туманлараро суди ўлим жазосини тайинлади.
 
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида яшовчи 27 ёшли Руслан Кулекбаев шу йилнинг 18 июлида Олма-Ота Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар туман бошқармаси биноларига ҳужум қилган эди. Бу ҳужум натижасида хавфсизлик хизмати ходимларининг барчаси ва воқеа жойидан ўтиб бораётган икки нафар йўловчи ҳалок бўлган.
 
Кулекбаев ва унинг беш нафар ҳамтовоғи қурол тайёрлаш, сотиб олиш, ташиш, шунингдек, ноқонуний сақлашда ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектига уюшган қуролли ҳужум қилганликда айбланган.
 
Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинлари Кулекбаевга нисбатан олий жазо тайинланишини талаб қилди. Судланувчи қилмиши учун пушаймон эмас.
 
Бу Қозоғистон суди томонидан сўнгги ўн йил ичида белгиланган биринчи олий жазо ҳисобланади.
 
Жиноятчи терроризмда айибланган ва суд ҳукми устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Щлим жазоси Террорчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!