Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммолари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европарламент ўртасидаги мулоқотнинг, хусусан парламентлар даражасидаги алоқаларнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
Европарламент депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатидаги иштироклари тўғрисида сўзлаб бердилар, дейилади хабарда.
Учрашувда Ўзбекистонда қабул қилинган 2017-2021-йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ижро ҳокимияти органлари ва қонунларни тадбиқ этилиш устидан депутатлар назоратини мустаҳкамлаш соҳаларида Европа тажрибасини ўрганишдан Ўзбекистон манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммолари юзасидан ҳам фикр алмашилди.