...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Даниел Розенблюм ва Памела Леора Спратленни қабул қилди


13:00, 09.04.2016 Жамият
 2 285

Урашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни барқарор ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблюмни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолари ва истиқболлари,  жумладан Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари ва Ўзбекистон делегациясининг 2016 йил январь ойида Вашингтон шаҳрида ўтказган музокаралари натижалари муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни барқарор ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Теглар:Абдулазиз Камилов ТИВ Даниел Розенблюм Памела Леора Спратлен АҚШ Ўзбекистон-АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар