...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов 2017 йилнинг сўнгги кунида қандай муҳим учрашувни ўтказди?


16:08, 01.01.2018 Жамият
 2 938

Учрашувда Афғонистоннинг Буюк Британиядаги Элчиси Самир Жавад ҳам қатнашди.

2017 йилнинг 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси Саид Шаҳобуддин Темурий ва Тошкентда бўлиб турган Афғонистоннинг Буюк Британиядаги Элчиси Самир Жавадни қабул қилди.
 
Суҳбат чоғида 2017 йилда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг якунлари муҳокама қилинди.  Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра, Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 4-6-декабрдаги Ўзбекистонга расмий ташрифи ва унинг самарали натижалари икки томонлама ҳамкорликда янги саҳифа очди ва унга кўп қиррали ва унумли тус берди.
 
Учрашувда 2018 йилда Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигининг баъзи йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Теглар:Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар