Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев ҳам Президент Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан қутлади.
“Сизни Янги 2018 йил билан чин юракдан табриклайман! Биргаликдаги энергетика, саноат ва инфраструктура соҳаларида кенг кўламли лойиҳаларнинг муваффақиятли ривожланиб бораётганлиги алоҳида эътирофга лойиқ. Давлатларимиз ўртасида ёшлар ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, минтақалар, ишбилармон ва жамоатчилик доиралари алоқалари фаол ривожланмоқда. Аминманки, бу Ўзбекистон ва Россиянинг узоқ муддатли манффатларига тўлиқ жавоб беради”.