...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 ёшли қизини урган ота аллақачон жазоланган, унга нисбатан қўшимча тергов тайинланган


09:35, 17.11.2017 Жамият
 6 604

Ўз фарзандини урган ота ўз қилмиши бўйича судда жавоб берган ҳамда у суд томонидан оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчиликнинг салбий фикрлар билдиришига сабаб бўлган қизалоқнинг зарбалар остида қолган видеолавҳаси учун ота аллақачон жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.
 
Ўз фарзандини урган ота ўз қилмиши бўйича судда жавоб берган ҳамда у суд томонидан оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган.
 
Маълумотларга кўра, аянчли видеолавҳа билан боғлиқ воқеа 2017 йилнинг апрель ойида содир бўлган ва онасининг туман прокуратурасига мурожаати туфайли зўравон ота устидан жиноят иши очилган бўлган.
 
Тошкент шаҳар прокуратурасининг хабарига кўра, 4 ёшли қизалоқнинг онаси фарзандини урганлик учун Чилонзор туман прокуратурасига ўзининг турмуш ўртоғи устидан мурожаат қилган.
 
Видеолавҳада акс этттирилган қизалоқдан ташқари ушбу оиланинг яна бир фарзанди бўлган ва уларга доимий тарзда отаси томонидан шафқатсизларча муносабатда бўлинган.
 
Онанинг мурожаати юзасидан олиб борилган текширув ишлари натижасига кўра, 30 октябрь куни Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
 
Хабарларга кўра, тергов жараёнига психологлар жалб қилинган ва мутахассислар томонидан зўрлик ишлатилгани тасдиқланган. Болаларнинг суд томонидан оталикдан маҳрум этилган отасига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
31 октябрь куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ўз фарзандларига шафқатсизларча муносабатда бўлгани, жисмоний куч ишлатиб, уларга руҳий таъсир кўрсатганлиги, ўз болаларининг ҳаёти, соғлиғига қарши жиноятларни қасддан содир этганлиги сабабли Хуршид Абдураҳмоновни оталик ҳуқуқидан маҳрум этиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво аризасини киритилган.
 
Ушбу иш юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари амалга оширилаётгани маълум қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Хуршид Абдураҳмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sherzod Nomozov
09:41 17.11.2017

Haqiqat bor ekanu bular elanu!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар