...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 миллиард сўмдан ортиқ товарлар нега олиб қўйилди?


09:08, 15.12.2017 Жамият
 3 348

Вақтинча олиб қўйилган товар моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2 миллиард 100 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди.

Амалдаги тартибларга мувофиқ, республика ҳудудига қалбакилаштирилган маҳсулотлар ва товарларни ноқонуний олиб киришга чек қўйиш мақсадида божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган юк ташувчилар чегарани кесиб ўтган жойидаги божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, тегишли товар кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.
 
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” чегара божхона пости ходимлари Республика транспорт прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Хитой давлатидан масъулияти чекланган жамият номига келган контейнер корхона раҳбари ЭлёрТошев (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) иштирокида очилиб, кўздан кечирилганда мазкур контейнерда йўл-юк ҳужжатларида қайд этилган умумий қиймати салкам 7000 АҚШ долларини ташкил этувчи, вазни 26 тоннадан ортиқ “Пол учун қоплама” товари ўрнига юк кузатув ҳужжатларида умуман кўрсатилмаган турли хил кийим-кечак, косметика ва парфюмерия маҳсулотлари юкланганлигини фош этишди.
 
Далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилган товар моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2 миллиард 100 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди.
 
Шунга ўхшаш ҳолатда мазкур пост ходимлари Республика транспорт прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда хориждан пойтахтда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига келган контейнерни ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда йўл-кузатув ҳужжатларида қайд этилган умумий қиймати 4315 АҚШ долларига тенг, вазни салкам 17 тоннани ташкил этган.

“Полиуритан қопламали текстил маҳсулотлари” ўрнига умумий қиймати салкам 2 миллиард сўмни ташкил этувчи кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар ортилгани аниқланди.
 
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Божхона Қоидабузарлик Полиуритан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар