...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 октябрь куни ЎзМУда қайта имтиҳон бўлади(ми)?


14:39, 07.09.2017 Жамият
 6 972

Қайта имтиҳон ўтказилиши ҳақида Олий таълим вазири ўринбосари имзолаган хат сурати ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда...

Айримлар ўзига фойдаси бўлмаса ҳам давлат ташкилотлари номидан хатларни тайёрлаб, аҳоли орасида тарқатмоқда. Кимлардир бунга ишонмоқда, кимдир эса ёлғон хабар эканини айтмоқда...
 
Telegram мессенжерида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Иноятов имзоси билан Ўзбекистон Миллий университетининг Социология йўналишига кириш тест имтиҳонлари қайта ўтказилиши ҳақидаги хат сурати тарқалган эди.


 
Суратда хатнинг чиқарилган санаси ва тартиб рақами аниқ кўрсатилган бўлиб, Социология йўналишига “танланган абитуриентлар” ўқишга киргани билан боғлиқ далиллар асосида 1 августдаги тест имтиҳонлари натижаларини бекор қилиш ва 3 октябрь куни қайта имтиҳон ўтказиш ҳақида кўрсатма берилган.
 
Давлат тест марказидаги манбаа хатнинг сохта эканини тасдиқлади.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланганимизда, Фарҳод Бабашевнинг рақамини беришди, бу киши вазирликнинг матбуот котиби лавозимида фаолият юритади.
 
Унинг фикрича, Telegram’да тарқатилган сурат сохта, кимлардир шунга ўхшаш хатларни тайёрлаб тарқатган.
 
Энди мулоҳаза қилиб кўрадиган бўлсак, ДТМ ва вазирлик расмийларини безовта қилишнинг ҳожати йўқ эди. Шу суратни кўрган одам қуйидагиларни ўйлаб кўрганида нима чин-у нима сохта эканини англар эди.
 
Биринчидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазиринининг ўринбосари Мираббос Иноятов молиявий масалаларга жавоб беради. Унинг ўқув жараёни билан деярли алоқаси йўқ.
 
Иккинчидан, Давлат тест маркази Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари ҳеч қачон ДТМ бошлиғига вазифа юклай олмайди. Вазирликнинг буйруғи фақат вазирлик доирасида амал қилади.
 
Учинчидан, кириш тест имтиҳонларини қайта ўтказиш бўйича чоралар ДТМ ваколатига кирадиган масала. Агар имтиҳонларда шубҳали ҳолат асосланган бўлганида Олий ва ўрта махсус таълим вазири номидан Давлат комиссияси раисига таклиф сифатида юборилиши керак эди.
 
Тўртинчидан, ДТМ тест ўтказса, ушбу ҳаражатларни қоплаш вазир ўринбосарининг қайси чўнтагидан амалга оширилади? У нимага асосланиб бундай “буйруқ” беради?
 
Бешинчидан, давлат бошқаруви тизимида яккаҳокимлик тамойилига асосан буйруқ чиқариш ваколати вазирларга тегишли, вазир ўринбосарларида бундай ваколатлар чекланган.
 
Олтинчидан, талабалар “танланган” дейилганда, жиноятга шаъма қилинмоқда. ДТМ тест синовлари орқали саралаган талабаларни қайта имтиҳон қилиш кимга керак?
 
Бундан ташқари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига суриштирув ва терговни олиб бориш ваколати қачондан берилди?
 
Хуллас, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “қайта имтиҳон” хабарлари сохта бўлиши керак.
 
Бу мактаб-коллежда етарлича билим ололмай, тест синовларидан ўтолмаган, шу билан бирга ўз хатосини тан олмаган айрим “аламзада” абитуриентларнинг уйдирмаларидан ўзга нарса бўлмаслиги ҳам мумкин.
 
Яна ким билади дейсиз...
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ОТМ Имтиҳон ДТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар