...
МЕНЮ
ONLINE TV

22 февралдан Ўзбекистонда айрим соҳа вакилларининг ойлик маоши ошди


11:20, 26.02.2018 Жамият
 20 081

22 февралдан эътиборан илмий-текшириш институти директорларига илмий даражасидан келиб чиқиб 2 миллион 446 минг 785 сўмдан 2 миллион 662 минг 535 сўмгача маош тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Молия вазирликлари қўшма қарори билан илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишларда иштирок этадиган илмий ва раҳбар ходимларнинг иш ҳақига ўзгартириш киритилди.
 
22 февралдан эътиборан илмий-текшириш институти директорларига илмий даражасидан (профессор, фан доктори, фан номзоди) келиб чиқиб 2 миллион 446 минг 785 сўмдан 2 миллион 662 минг 535 сўмгача маош тайинланади.



Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, институтлар филиали ва бошқа илмий муассасалар директорлари илмий даражасига қараб 2 миллион 254 минг 278 сўмдан 2 миллион 446 минг 785 сўмгача ойлик иш ҳақи олади.
 
22 февралдан, шунингдек, илмий-текшириш институтлари илмий котиблари, илмий-тадқиқот лабораториялари мудирлари, институтлар филиали ва бошқа илмий муассасалар директорлари ўринбосарлари, турли даражадаги (бош, етакчи, кичик) илмий ходимлар, тадқиқотчи-стажёрларнинг ҳам иш ҳақи ошган, дея хабар беради “Norma” ахборот-ҳуқуқий портали.
 
Қўшма қарор 2018 йил 22 февралдан кучга кирган.
Фирдавс БЕК

Теглар:ойлик илмий ходим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар