...
МЕНЮ
ONLINE TV

21 ёшли йигит кўнгилочар боғда ҳалок бўлди!


13:25, 18.09.2017 Олам
 7 349

Боғ маъмурларининг фикрича, йигит аттракционнинг тақиқланган ҳудудига ўтиб кетган...

Гонгконгда 21 ёшли йигит кўнгилочар боғдаги аттракцион қурбонига айланди. Боғдаги “даҳшатлар хонаси” деб номланувчи қисмига кирган томошабинни механик тобут сиқиб қўйган.
 
Йигит “даҳшатлар хонаси” аттракционининг “тириклайин кўмилганлар” деб номланадиган қисмига кирганидан сўнг 5 дақиқа ўтиб кўнгилсиз воқеа содир бўлган. Йигит зудлик билан шифохонага олиб борилган, аммо у ерда етар-етмас олган жароҳатлари оқибатида жон берган.
 
Мазкур аттракцион Гонгконгнинг машҳур “Ocean Park” боғида жойлашган. Боғ маъмурларининг фикрича, йигит аттракционнинг тақиқланган ҳудудига ўтиб кетган.
 
Айни вақтда боғнинг мазкур аттракциони ёпиб қўйилган. Полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Гонгконг Аттракцион Даҳшатлар хонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Бахром якубовнинг вокеаси хакида
20:15 22.09.2017

бахром якубовнинг уртоклари ва якинлари томонидан сайтга жойлаштирилган маълумотлар нотугрилигини таъкидлаймиз. Вокеа содир булган вактда биз дустларимиз билан истирохат богида айнан уша занжирли панда аттракциони ёнида турган эдик. Бахром якубов занжирли панда аттракционининг уриндигидан аттракцион ишлаётган пайтда туриб, хафвсизлик камарини узини "селфи" килиши максадида ечиб, урнидан турган холда учганлигини кузатганмиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!