...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондон метроси портлашидаги иккинчи гумондор қўлга олинди


12:47, 18.09.2017 Олам
 1 971

Гумондор Лондоннинг жанубидаги полиция участкасида сақланмоқда.

Буюк Британия полицияси томонидан 15 сентябрь куни Лондон метросининг Персонс Грен (Parsons Green) станциясидаги портлашни содир этганликда айбланаётган иккинчи гумондор ҳам қўлга олинди. Бу ҳақда “Cnn.com” нашри хабар бермоқда.
 
Гумондор Лондоннинг жанубидаги полиция участкасида сақланмоқда. Унинг ёши 21 да эканлиги маълум қилинган.
 
Иккинчи гумондорнинг кимлиги, қай давлат фуқароси эканлиги, унинг миллати ва қўпорувчилик ҳаракатининг айнан қайси босқичида иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар ҳозирча сир тутилмоқда.
 
Бундан олдинроқ Дувр шаҳрида ҳам 18 ёшли гумондор қўлга олинган эди.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, Лондон метросида содир бўлган портлаш сабаб 29 нафар киши жароҳат олган эди.
 
Дунёдаги етакчи сиёсатчиларининг фикрича, мазкур қўпорувчилик ҳаракатининг ортида аллақандай сиёсий ҳаракатлар, аниқроғи режалаштирилаётган ҳарбий ислоҳотларнинг дастлабки қадамлари ҳам бўлиши мумкин. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Лондон метроси портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 507

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!