...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонада девор остида қолган ўзбекистонлик комада


12:30, 18.09.2017 Олам
 3 125

Остоналик шифокорлар беморнинг ҳолати барқарор эканини таъкидлаганлар.

Аввалроқ, 17 сентябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида қурилаётган бино қулаши оқибатида ўзбекистонлик икки шахс ҳалок бўлгани ва бир одам жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Янги қурилаётган уй-жойларнинг қулаши оқибатида жароҳат олган ва Остонадаги ортопедия ва травматология институтига олиб келинган 22 ёшли Жўрабоев ҳозирда кома ҳолатида эканлиги хабар қилинди.
 
Дастлабки текширувларга кўра, беморга бош мия жароҳати, бош чаноғининг енгил лат ейиши, сон қисмидаги юмшоқ тўқималарнинг тўлиқ ампутацияси, оёқ ва қўл соҳасидаги синиш ва жароҳатлар, кўкрак қафасининг жароҳати, учинчи даражали геморрагик шок ташҳиси қўйилган.
 
Шифокорлар беморнинг ҳолати барқарор эканини таъкидлаганлар.
 
Маълумот учун, бахтсиз ҳодиса кеча, 17 сентябрь куни Остона шаҳрининг Сариарка тумани, Алаш кўчасидаги янги қурилаётган уйларда содир бўлган. 

Бахтсиз воқеа хавфсизлик чоралари кўрилмагани оқибатида, аниқроғи девор ва темир-бетон плиталарнинг қулаши оқибатида рўй берган.
 
Қурилаётган иншоот раҳбари тергов учун чақиртирилган. Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Остона Девор қулаши Ўзбекистонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!