...
МЕНЮ
ONLINE TV

21 яшар йигит 1 кг “героин”ни 40 минг АҚШ долларига сотаётганида қўлга тушди


12:54, 04.03.2017 Жамият
 4 354

Сариосиё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида жиноят фош бўлди.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида Нуробод маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган йигит 1 кг 215 гр миқдоридаги “героин” гиёҳвандлик моддасини 40 минг АҚШ долларига сотаётган пайтида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Бундан аввал, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Россия Федерациясида гиёҳванд моддалар савдосини ташкил этмоқчи бўлган 4 нафар Ўзбекистон фуқароларига жазо тайинлагани хақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Ички ишлар вазирлиги Героин Гиёҳванд модда Сурхондарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар