...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёши катта аёлга тан жароҳати етказиб, қочиб кетган йигитча ушланди


12:44, 04.03.2017 Жамият
 2 813

40 ёшли аёлни тепиб, унга тан жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган жиноятчи қўлга олинди.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс Мустақиллик шоҳкўчасида безорилик оқибатида масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлган 40 ёшли аёлни тепиб, унга тан жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида аёлга тан жароҳати етказган ушбу жиноятни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1993 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:ИИВ Безорилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар