...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилда илк бор Ўзбекистон еврооблигацияларни сотувга чиқаради


13:44, 23.02.2018 Жамият
 2 746

“Биз ўзбек компаниялари ҳам халқаро молия бозорига чиқишини хоҳлаймиз. Бизнинг мақсад уларни замонавий корпорацияларга айлантиришдир”, деган Жамшид Қўчқоров.

Ўзбекистон жорий йилда илк бор 200 дан 300 миллион АҚШ долларигача бўлган суммадаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти.
 
Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлигига Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган.
 
Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаган АҚШнинг “Citigroup Inc.” компанияси мамлакатимизнинг суверен(мустақил) кредит рейтингини яратиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқди.
 
Вазирнинг сўзларига кўра, евробондларни чиқариш ҳажми ҳозирча муҳокама этилаяпти ва шу бўйича қарор Президент томонидан қабул қилинади.
 
“Биз ўзбек компаниялари ҳам халқаро молия бозорига чиқишини хоҳлаймиз. Бизнинг мақсад уларни замонавий корпорацияларга айлантиришдир”, деган Жамшид Қўчқоров.
Фирдавс БЕК

Теглар:Молия еврооблигация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар