Туркия Ташқи ишлар вазири Суриянинг Африн шаҳридаги ҳарбий амалиётлар ҳақида гапирди.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли ўзининг чиқишида Суриядаги курд жангари отрядларига, хусусан, курдларнинг Халқ мудофааси отрядларига ёрдам бермоқчи бўлганларни огоҳлантирди.
Нутқи давомида у қуйидагиларни таъкидлади:
“У ерда 5-10 та ҳарбий машина бор эди. Аммо биз зарур чораларни кўрдик. Бизга уларнинг кимлиги, қайси мамлакатдан эканлиги, муҳим эмас. Кимки биз курашаётган террорчи гуруҳларга ёрдам берса, биз уларни ҳам террорчи сифатида кўрамиз ва тегишли чораларни қўллаймиз”.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Суриянинг шимолий ҳудуди бўлган Афринда курдларнинг террорчи кучларига қарши “зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётини олиб бораётганини хабар қилган эдик.