...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда эзгулик улашадиган ички ишлар ходимлари пайдо бўлди


12:27, 23.02.2018 Жамият
 4 877

Ўзларига мурожаат қилган ҳар қандай фуқаро билан мулоқотда самимий, агар зарурат бўлса, биринчи тиббий ёрдам кўрсата олади.

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида “Эзгулик патрули” иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Хоразм вилоятида хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу гуруҳ хорижий тилларни биладиган малакали ходимлардан таркиб топган.


 
Улар Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш, шаҳарликлар ва меҳмонларга соҳа бўйича зарур хизматлар кўрсатиш баробарида ўзларига мурожаат қилган ҳар қандай фуқаро билан мулоқотда самимий, агар зарурат бўлса, биринчи тиббий ёрдам кўрсата олади.


 
«Эзгулик патрули» Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” мажмуаси, Урганч темир йўл вокзали ва халқаро аэропорти атрофида ишламоқда. Келгусида уларнинг сафини янада кенгайтириш кўзда тутилган.


 
Хоразм вилоятида, шунингдек, ички ишлар органларининг отлиқ патруль гуруҳлари хизмати ҳам тажриба тариқасида йўлга қўйилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:ИИБ Хоразм туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар