
Уч ой муддатда магистратуранинг иқтидорли талабаларини рағбатлантириш ва мотивациялаш тизими ишлаб чиқилади.
Қарорга мувофиқ, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Навоий давлат кончилик институти талабаларининг иқтисодиёт базавий тармоқларининг корхоналари ва лойиҳа институтларида мажбурий стажировкадан ўтиш амалиёти жорий этилади. Шунингдек, уларда амалий машғулотлар ўтказилади.
“ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти ва лойиҳа институтларига мазкур олий ўқув юртлари битирувчилари орасидан иқтидорли муҳандис-лойиҳаловчиларни танлаб олиш механизми ҳам йўлга қўйилади.
Қарор билан, шунингдек, “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институтига ушбу олий таълим муассасалари билан биргаликда уч ой муддатда магистратуранинг иқтидорли талабаларини рағбатлантириш ва мотивациялаш, уларни “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти ва бошқа лойиҳа институтларига ишга қабул қилиш дастурини тасдиқлаш вазифаси ҳам қўйилди.