...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия ҳукумати Шарқий Гутада қирғинларни давом эттирмоқда


11:58, 23.02.2018 Олам
 2 208

БМТ Шарқий Гутада ўт очишни тўхтатишни талаб қилди.

Аввалроқ, Сурия ҳукумати пойтахт Дамашққа чегара ҳудуд бўлган шарқий Гутадаги террорчи кучларга қарши курашиш мақсадида бу ҳудудни бомбардимон қилгани, натижада минглаб кишилар зарар кўриб, юздан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлганини хабар қилган эдик.
 
Кеча, 22 февраль куни БМТнинг Суриядаги вакили ҳукуматдан Шарқий Гутани қамал қилишни ва у ердаги қирғинли ҳарбий амалиётларни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар қилди.
 
Суриядаги Инсон ҳуқуқлари вакили жорий ҳафтаниг бошидан буён, 5 кун давомида ҳукуматнинг авиазарбалари ва қуролли ҳаракатлари натижасида Шарқий Гутада 2100 нафар тинч аҳоли жароҳатлангани ва зарар кўрганини, 416 нафар киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
 
Сурия ҳукуматининг ҳарбий зарбалари оқибатида мазкур ҳудуддаги шифохоналар, аҳоли яшаш пунктлари, бозорлар, сув ва электр энергия таъминоти вайрон бўлган.
 
Эндиликда бу ҳудудда жароҳатланган ва зарар кўрганларга ёрдам бериш имкони бўлмаяпти.
 
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурияда 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаган эди, аммо Россия бунга террорчи гуруҳлар амал қилмаслигини сабаб  қилиб қарорнинг тасдиқланишига вето қўйди.
 
Маҳаллий аҳоли Сурия ҳукумати ушбу амалиётларни Россия ёрдами билан амалга ошираётганини айтишган ва ҳаво зарбаларида рус самолётларининг иштирокини қайд этишгап.
 
Россия расмийлари эса бу маълумотни рад этгани ҳолда Шарқий Гутадаги террорчилар ҳарбий амалиётлар давомида тинч аҳолинидан қалқон сифатида фойдаланаётганини маълум қилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия БМТ Шарқий Гута 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!