...
МЕНЮ
ONLINE TV

2015 йилда 1050 қутқарув хизматига Тошкент аҳолисидан 295146 та қўнғироқ келиб тушган


01:20, 09.01.2016 Жамият
 2 527

2015 йил давомида уй, лифт ичида қамалиб қолган ҳамда бошқа нохуш вазиятларга тушиб қолган 365 нафар кексаларга зудлик билан зарурий ёрдам кўрсатилди.

Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда содир бўладиган вазиятларда уларга ёрдам бериш кун сайин долзарб вазифалардан бири бўлиб бормоқда.

Шу мақсадда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2008 йил 18 декабрдаги “Тошкент шаҳар аҳолисининг ҳаётига хавф солувчи ҳолатларда ёрдам кўрсатишни ҳамда коммунал тизимлардаги авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида “Қутқарув хизмати бошқармаси” ташкил этилган.

Бошқарманинг қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан 2015 йил давомида уй, лифт ичида қамалиб қолган ҳамда бошқа нохуш вазиятларга тушиб қолган 365 нафар кексаларга зудлик билан зарурий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга 2015 йилда бошқарманинг 1050 ишонч телефонига Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан 295146 та қўнғироқ келиб тушган бўлиб, улардан 1968 таси ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ушбу рақамга келиб тушган мурожаатлар турига қараб, Тошкент шаҳар коммунал тизими хизматлари, Ички ишлар бош бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари томонидан керакли ёрдам кўрсатилиши бўйича ушбу хизматларнинг тезкор навбатчиларига хабар берилиб, улар томонидан аварияларни тезлик билан бартараф этилиши назоратга олинмокда.

Теглар:Қутқарув хизмати Фавқулодда вазиятлар 1050 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар