...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Хавфсиз дарё” ДУК ташкил этилди


14:01, 23.07.2018 Жамият
 3 453

“Хавфсиз дарё” ДУКнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 9 июлда  “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган.   
 
Мазкур қарор билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича буюртмачи сифатида “Хавфсиз дарё” Давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Хавфсиз дарё” ДУКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
 
- дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш,  улар асосида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш;
 
- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда доимий равишда жойларга чиққан ҳолда дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганиш;
 
- дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини тасдиқлаш учун Комиссияга киритиш.
 

Теглар:Хавфсиз дарё Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар