...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг шахси маълум бўлди


12:34, 17.09.2018 Жамият
 4 008

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳри Невский районидаги техникалар омборхонаси – ангарда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик. Ёнғинда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ва тўрт нафари жабрланганди.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
 
Маълумотга кўра, ангардан 5 нафар ўзбекистонлик эвкуация қилиниб тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан ёрдам кўрсатилган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун И.И.Джанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтига жойлаштирилган. Тез ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетилиш жараёнида бир нафар инсон ҳалок бўлган.
 
Қурбон бўлган ва жабрланганлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. ФВВ, ИИВ ТИВ ва Росссия Федерациясининг ФВВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланган.
 
Вафот этган:
 
1983 йилда туғилган Д.Н. Султонов (Екатерининск кўчаси 10 уй суд-тиббиёт экспертизаси моргига жойлаштирилган).
 
Жабрланганлар:
 
Х.У. Султонов – 1997 йилда туғилган
 М.Ю. Мухторов 1978 йилда туғилган
Ш. Исмоилов 1995 йилда туғилган
М.З. Чураголов 1988 йилда туғилган
 
Жабрланганлар И.И.Джанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам  илмий текшириш институтига ис газидан заҳарланиш ташхиси билан (ҳозирда барчасининг аҳволи қониқарли) жойлаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Санкт-Петербург Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар