Мамлакат тарихида рекорд иссиқ қайд этилган.
Японияда рекорд даражада иссиқ об-ҳаво қайд этилди. Тарихда илк бор мамлакатда ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 41,1 даражага етган. Бу ҳақда “Kyodo” хабар бермоқда.
Бундай иссиқ Токиодан унча узоқ бўлмаган Кумагая шаҳрида кузатилган. Таъкидланишича, аввалги рекорд 2013 йилда Симанто шаҳрида қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати +41 даражага етган.
Японияда кузатилаётган иссиқ ҳавода 40 нафар одам ҳалок бўлган, юзлаб одамлар шифохонага ётқизилган. Тахминларга кўра, ўта иссиқ ҳаво мамлакатда 26 июлгача сақланиб қолади.
Айни дамда Ўзбекистонда ҳам кучли иссиқ кузатилмоқда. Мамлакатда ўлим ҳолати қайд этилмаган бўлса-да, иссиқдан тоби қочиб, шифохонага мурожаат қилаётганлар талайгина.

Суннатилла Абдуллаев