...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 ёшли ногирон қиз қайноқ сувда куйиб, ҳаётдан кўз юмди


15:23, 14.02.2017 Олам
 6 843

Куйиш жароҳатлари туфайли шифохонага етказилган қизалоқ 2 кун ўтиб, жон берди.

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида церебрал фалаж ҳолатидаги 2 ёшли қизалоқ қайноқ сув ичида қолиб кетди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, воқеа 9 февраль куни содир бўлган. Шу куни 2 ёшли қиз ваннада қайноқ сув ичида қолиб кетган. Бу қандай юз берганлиги ҳануз номаълум. Гап шундаки, қизалоқнинг онаси ҳам ногирон бўлиб, эшитиш қобилиятини йўқотган.
 
Воқеа хусусида иккита тахмин илгари сурилмоқда. Она қизини чўмилтириш учун ваннага олиб кирган ва тасодифан қизини қайноқ сувга тушириб юборган бўлиши мумкин. Яна бир тахминга кўра, она қизини сув остига қўйиб, ўзи сочиқ олиш учун ичкарига кириб кетган. Бу вақтда она фақатгина иссиқ сувнининг жўмрагини очиб кетган бўлиши мумкин. Қулоғининг эшитмаслиги сабаб қизалоқнинг йиғлаганини эшитмаган.
 
2 ёшли Диана ва унинг онаси қариндошлари билан ижара уйда яшаганлар. Мудҳиш ҳодисадан сўнг, куйиш жароҳатлари туфайли шифохонага етказилган қизалоқ 2 кун ўтиб жон берди.
 
Қўшниларнинг айтишича, қизалоқни ёлғиз тарбиялаётган аёл ҳеч ким билан гаплашмаган. Суриштирув вақтида журналистлар билан ҳам гаплашишни истамаган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Қарағанда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!