...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда олти нафар диний радикал гуруҳ аъзолари қўлга олинди


10:53, 30.06.2016 Олам
 3 020

Жиноятачилар қўлга олиниши пайтида улардан бири ўзини портлатиб юборди.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида олти диний радикал шахс қўлга олинди, улардан бири ўзини портлатиб юборди. Бу  ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Владимир Жумаканов хабар қилди, дея  ТАСС ёзмоқда.
 
“Қўлга олинганлар салафистлар оқимига мансуб эканлиги аниқланди ва улар барчаси Қозоғистон фуқароларидир”, дейди Жумаканов.
 
Унинг айтишича, Қарағандадаги воқеалар Ақтўбеда бўлган ҳодисаларга боғлиқ эмас.
 
Республика МХҚ Қарағанда вилоятининг Балхаш шаҳри ва Гулшот аҳоли пунктида радикал гуруҳларнинг фаолияти ҳақида хабар топгач, дарҳол керакли чораларни кўрди. Гуруҳ қўлбола портловчи мосламалар ёрдамида теракт амалга оширишни режалаштирган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июнида салафистлар радикал гуруҳи аъзолари Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳридаги қурол-яроғ дўкони ва Миллий гвардиянинг ҳарбий бўлинмасига ҳужум қилган эди.  Натижада саккиз киши, шу жумладан, уч ҳарбий ҳалок бўлди ва бир неча ўн киши жароҳатланди. Мамлакат махсус хизмати жиноятчиларнинг 18 нафарини йўқ қилиб, 10 жангарини қўлга олди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистоннинг Қарағанда Ақтўбе Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!