Июнь ойининг бошида мамлакат махсус хизмати разведка томонидан огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Истанбулнинг Отатурк аэропортида амалга оширилган теракт оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 239 киши жароҳатланди. Жароҳатланганлар ва қурбонлар орасида бир қатор хорижий давлатлар фуқаролари, шу жумладан ўзбекистонликлар ҳам бор.
Мазкур қўпорувчилик ҳаракатлари ортида ИШИД террористик ташкилоти тургани тахмин қилинмоқда. Лекин ташкилот теракт юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олганича йўқ.