...
МЕНЮ
ONLINE TV

Техасда икки поезд тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор


10:43, 30.06.2016 Олам
 2 915

Машинистлардан бири тўқнашув вақтида локомативдан сакрагани туфайли тирик қолди, яна уч кишининг ҳоли нима кечгани номаълум.

28 июнь куни АҚШнинг Техас штати, Панхэндл шаҳарчасидаги поезд станциясидаги йўналишда икки юк ташувчи поезднинг ўзаро тўқнашуви натижасида катта ёнғин чиқди, деб ёзади ТАСС нашри. Гарчи бу воқеага икки кун бўлган бўлсада, бу хабар ОАВга энди етказилди. Шу муносабат билан ҳукумат ён-атрофда яшовчи аҳоли эвакуация қилинди.
 
“Терговчиларимиз воқеа жойига боришди ва BNSF компаниясига тегишли икки юк ташувчи поезднинг ўзаро тўқнашиб кетганини тасдиқлашди. Машинистлардан бири вафот этган. Иккинчи машинист тўқнашув вақтида локомативдан сакрашга улгурган ва тирик қолган. Яна уч кишининг тақдири қандай кечгани номаълум. Улар ёнаётган локоматив ичида бўлган”, дейди АҚШ Темир йўллар Федерал бошқармаси вакили.
 
Аниқланишича, ҳар икки поезд ҳам бир-бирига қарама-қарши йўналишда катта тезликда келаётган бўлган ва тўқнашиб кетган. Кучли тўқнашувдан сўнг, поездларнинг вагонлари 400 метрлик масофага сочилиб кетган, локомативларда ёнғин чиққан. Ҳозирда поездларнинг фалокат вақтидаги тезлиги аниқланмоқда. Улар тўқнашган жойда тезликни соатига 112,7 километрдан ошириш тақиқланган.
 
BNSF компанияси вакили Жо Фаустнинг сўзларига кўра, поезд вагонларида катта миқдордаги истеъмол товарлари олиб кетилаётган бўлган. АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий бошқармаси ушбу фалокатни бошдан охиригача, барча тафсилотларини аниқлаш учун катта терговни бошлаганини маълум қилган. Ҳалокат содир бўлган жойда, темир йўл станциясида поездларнинг ҳаракатини назорат қилувчи ва керакли вақтда GPS, радиостанция, компьютерларни ишга туширадиган PTC деб номланувчи мослама ўрнатилмаган.  PTC белгиланган худудларда таъмирлаш ишлари, ноқулай об-ҳаво шароити вақтида катта тезликда келаётган поездларнинг тезлигини камайтириш имконини беради.
 
АҚШ Темир йўллар Федерал бошқармаси вакилининг айтишича,  PTC мосламаси темир йўл станциясининг шарқий йўналишдаги баъзи ҳудудларига ўрнатилган. Бу йил ушбу система ҳалокат содир бўлган жойга ҳам ўрнатилади.
Умида Якубова

Теглар:Поезд Техас Тўқнашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!