...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда кўп қаватли уй қулаб тушди


13:57, 02.01.2017 Олам
 3 038

Шахтинск шаҳрида рўй берган ҳалокат оқибатида 9 киши ҳаётдан кўз юмди. Қутқарув ишларига 280 киши жалб этилган.

1 январь куни кечаси Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида уй қулаб тушди. Воқеа жойига қутқарувчилар ва фавқулодда вазиятлар департаменти вакиллари етиб келишган. Қулаган уй вайроналари остида ёш болалар ҳам бўлган. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.
 
Шахтинск шаҳрида рўй берган ҳалокат оқибатида 9 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳалок бўлганлар орасида гўдак ҳам бўлган.
 
Қутқарув ишларига 280 киши жалб этилган. Вайроналар остидан қутқариб олинган 10 киши орасида 32 ёшли эркак тирик қолган. Шунингдек, 2005 йилда туғилган қизалоқ ҳам қутқариб олинган ва айни вақтда улар шифохонада.
 
Қарағанда вилояти ҳокими Нурмуҳамбет Абдибеков кўп қаватли уйнинг қулашига ертўлага ўрнатилган иссиқлик қозонининг портлаб кетганлиги сабаб бўлганлигини маълум қилди.
 
“Қутқарувчилар бу бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган иссиқлик қозони жойлаштирилган ертўлага боришлари зарур. Бу эса юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш ва техник экспертиза ўтказиш учун керак. Иссиқлик қозони нима учун портлаганини аниқлаш лозим. Натижада биз нафақат ҳалокат оқибатини, балки бундан ҳалокатга сабаб бўлган сабабни ҳам ўрганамиз ва чора кўрамиз”.
 
Ҳозирда кўп қаватли уйда яшовчи одамлар эвакуация қилинган. Ҳалокат сабабини аниқлаш ва юз берган воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш мақсадида махсус комиссия тузилган. Қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Қарағанда Ҳалокат Шахтинск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!