...
МЕНЮ
ONLINE TV

2016 йилда “Qalampir.uz”да чоп этилган энг сара мақолалар қайси?


13:28, 02.01.2017 Жамият
 2 447

Юртимиз ва хорижда юз берган воқеалар доимо “Qalampir.uz” нигоҳида эканлигини унутманг.

2016 йил сарҳисобини қилар эканмиз, “Qalampir.uz” сайтида фойдаланувчиларнинг диққат-эътиборига сазовор бўлган энг яхши мақолалар билан таништиришни лозим топдик. Бир йил давомида сайтимизга 5.000 га мақола жойлаштирилди.  Улар орасида энг кўп ўқилганлари ва ижтимоий тармоқларда  кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлганлари талайгина. Уларнинг энг саралари эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Рўйхатимизни “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзура Йўлдошева билан ўтказилган интервью очиб беради. “Qalampir” лойиҳаси доирасида суратга олинган “Қалампурмунчоқ” кўрсатувида хонанда Манзура Йўлдошева кўплаб гап-сўзларга ва миш-мишларга чек қўйган.
 
Бундан ташқари, хонанда режиссёр Рустам Саъдиев билан муносабатларига ҳам ойдинлик киритган. “Қалампирмунчоқ”: Манзура турмушга чиқмаслиги сабабларидан тортиб, Рустам Саъдиев билан муносабатларигача очиқ гапирди” сарлавҳасидаги мақола муаллифи Қамариддин Шайхов. 10 март куни сайтга жойлаштирилган мақола 64 мингдан ортиқ фойдаланувчининг назарига тушди.
 
Ўзбекистонда рўй берган йирик ЙТҲлар ҳақидаги маълумотлар доим инсонларни, айниқса, ҳайдовчиларни бефарқ қолдирмайди. Сентябрь ойида Тошкент-Олма ота-Термиз трассасида юз берган автоҳалокат ҳақидаги “Тошкент-Олма-ота-Термиз” трассасидан ўз тўйига келаётган келин-куёв ЙТҲ сабаб вафот этди” сарлавҳаси остидаги мақола муаллифлиги Умида Якубовага тегишли.
 
22 сентябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри, “Тошкент-Олма-ота-Термиз” трассасида Mercedes-Benz ҳамда юк ташувчи автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 4 киши вафот этди. Маълумотларга кўра, Mercedes-Benz автомобили ичида ўзининг никоҳ кечасига шошилаётган келин ва куёв, шуниндек, ҳар иккисининг гувоҳлари бўлган. Бу мақолани шу вақтгача 52 мингдан зиёд фойдаланувчи ўқишга улгурган.
 
14-21 сентябрь кунлари, етти кун давомида “Миллион” жамоаси “Истиқлол” санъат саройида 9 сеансли концерт дастурини тақдим этди. Мазкур концертдан тайёрланган репортаж 22 сентябрь куни сайтга жойлаштирилди. “Репортаж: “Миллион” икки соат кулдириб, бир сонияда йиғлатди” номи остидаги мақола муаллифи Қамариддин Шайхов концертдаги ҳазилларнинг мазмунига алоҳида урғу берган.
 
Ҳазилларнинг кўпида ёшларга оид мавзулар, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган видеолар ҳақида сўз борди. “Жамоа бир неча марта санъаткорлар мавзусига мурожаат қилди. Айниқса, “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Каниза иштирокидаги чиқиш тинимсиз қарсакларга сабаб бўлди. Жамоа халқнинг дилидаги гапларни ҳазил йўли билан Канизага шу қадар профессионал даражада етказдики, бу гаплардан сўнг, Каниза санъатдаги фаолиятини тўхтамаса бўлгани”, деган сатрлар битилган мақола шу вақтгача қарийб 50 минг марта ўқилган.
 
Шоу-бизнес олами вакилларининг ижодларидан кўра, уларнинг шахсий ҳаёти мухлисларни доим қизиқтириб келган. Шароф Муқимов ва Севинч оиласи ҳақидаги турли гап-сўзлар ҳам буни тасдиқлайди. “Шароф Муқимов  Севинч билан ажрим тўғрисидаги саволларга ва ниҳоят жавоб қайтарди” номли мақола 12 июль куни сайтга жойлаштирилган бўлса, шу кунгача деярли 47 минг киши ўқишга муваффақ бўлган.
 
Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг шахсий ҳаёти ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлгани сир эмас. Унинг турмушга чиқиши ва тез орада ажрашиши ҳақидаги хабарлар яшин тезлигида тарқалди. Актриса фарзандли бўлиб, айни вақтда қизалоғи 1 ёшдан ҳам ошди. Оналик бахтига эришганидан бағоят шод бўлган Муқаддас Саъдуллаева бугунги кунда ижодни ҳам тўхтатмаган. “Муқаддас Саъдуллаева яна бир бор келинлик либосини кийди” сарлавҳаси остидаги мақола ҳам кўпчиликни қизиқтиргани табиий. Аслида кино суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратлар ҳақидаги мақола қарийб 40 минг марта ўқилган.
 
Бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган мода соҳасига оид “Тошкентда ҳаёдан йироқ, уятга бегона либослар намойиши ўтказилди. Мутасаддиларнинг кўзи қаерда?” сарлавҳасидаги мақола қисқа фурсат ичида эътиборга тушди. Декабрь ойи ўртасида Тошкент шаҳрида ўтказилган мода намойиши ва ундаги либослар ҳақидаги мақола 37 мингдан ортиқ фойдаланувчининг назарига тушди. Муаллиф Дурдона Расуловага қилинган кўплаб тазйиқлар мақолани сайтимиздан олиб ташлашимизга асос бўла олмади.
 
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар инсонлар ҳаётининг бир бўлагига айланиб улгургани сир эмас. Мессенжерларда тарқалаётган фотосуратлар ва видеолар эса кишини ҳайратга соладиган даражаги воқеаларга сабаб бўлмоқда. Шулардан бири ҳақидаги, яъни “Ўзбекистонлик келинчакни Instagram’даги очиқ-сочиқ сурати учун эри ўлдиришига бир бахя қолди” номли мақола 35 мингдан зиёд фойдаланувчи томонидан ўқилган. 23 июнда жойлаштирилган мақола муаллифи Руслан Сулаймонов.
 
Гап шундаки, ёш жувон ижтимоий тармоққа боласини эмизаётган ҳолат акс этган суратни жойлаштирган.  Аёлнинг турмуш ўртоғи бу суратларни кўргач, унга пичоқ билан ташланиб, танасининг бир неча қисмига жиддий жароҳат етказган.  Шундан сўнг, аёл эри томонидан етказилган жароҳатларни суратга олиб ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Бундай мудҳиш воқеа барчага ўрнак бўлса, ажаб эмас.
 
Сўнгги вақтларда санъаткорларнинг омма қаршисида ўзини тутиши, саҳна маданиятига риоя этиши ва томошабинлар олдига кийиб чиқаётган либослари ОАВ ва мухлислар томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Тошкентдаги ресторанлардан бирида кичик концерт дастурини тақдим этганди. Хонанданинг ушбу концерт дастуридан бир қанча суратлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойлаштирилди. Ушбу суратларга нисбатан изоҳ қолдираётганларнинг аксарияти Юлдуз Усмонованинг концертга кийиб борган либосини қоралаб, уни ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганликда айблашди. Ана шу мавзуга бағишланган “Юлдуз Усмонованинг либоси тинимсиз танқидларга сабаб бўлмоқда” сарлавҳаси остидаги мақолани ҳам 35 минг фойдаланувчи ўқиган.
 
7 октябрда жойлаштирилган “Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи билан “Ислом ота” масжиди очилишида иштирок этди” номли мақола 34 мингдан ортиқ фойдаланувчининг назарига тушди. “Ислом ота” жоме масжиди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ҳамда унинг турмуш ўртоғи Темур Тилляев томонидан қайта таъмирланди. Ўзбекистон аҳли учун муҳим воқеа бўлган бу масжиднинг очилиши яна бир хайрли иш сифатида эътироф этилди.
 
Ўзбек санъатидаги нохуш хабар бўлган Шаҳнозабонунинг вафот этганлиги ҳақидаги хабар ҳам қисқа вафт ичида шов-шувга айланди. Мақолага 33 мингдан ортиқ фойдаланувчининг назари тушгани ҳам буни исботлайди. Хонанда Шаҳнозабону оғир жарроҳлик операциясини бошдан ўтказди, аммо саломатлиги яна оғирлашиб, 14 март куни тонгда ҳаётдан кўз юмди.
 
2016 йилда “Qalampir.uz”сайтида эълон қилинган мақолалар ичида энг кўп ўқилган ва энг сараларини эътиборингизга ҳавола этдик. Юртимиз ва хорижда юз берган воқеалар доимо “Qalampir.uz” нигоҳида эканлигини унутманг. 2017 йил ёрқин воқеаларга тўла бўлсин!
Дурдона Расулова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар