Клубда амалга оширилган теракт натижасида 39 киши қурбон бўлди, 69 киши жароҳатланган.
Тунги клубда Янги йил байрами нишонланаётган вақтда Санта клаус либосидаги қуролланган шахс клубга кириб, одамларга қарата ўқ уза бошлаган. Истанбул губернатори Васип Шахиннинг сўзларига қараганда, террорчи бир ўзи бўлган, гувоҳлар эса улар кўпчилик бўлганини айтмоқда.
Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, теракт натижасида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган. Қурбонлардан 16 нафари хорижлик, 5 таси турк экани айтилмоқда.
Расмий маълумотларга қараганда, терактни амалга оширган шахс зудлик билан клубни тарк этиб, автомобилда қочган. “Террорчини қидириш ишлари давом этмоқда. Умид қиламанки, у тез орада қўлга олинади”, дейди Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу.