Олов 5 дақиқа ичида автобусни қуршаб олган. Ҳайдовчи ўт ўчириш мосламасини олишга ҳам улгурмаган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, олов 5 дақиқа ичида автобусни қуршаб олган. Ҳайдовчи ўт ўчириш мосламасини олишга ҳам улгурмаган. Бахтли тасодиф туфайли йўловчилар автобусдан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.
“Ўт ўчириш машинаси ва тез ёрдам хизмати воқеа жойига зудлик билан етиб келишган бўлса-да, транспорт воситаси бутунлай ёниб кетганди”, дейди йўловчилардан бири.
Дастлабки тахминларга кўра, симларнинг носозлиги ёки уларнинг туташуви сабаб автобусда ёнғин юзага келган.